Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Расулуллоҳ с.а.в. мусулмонларни ижтиҳод қилишга ундаб, агар ҳоким ўз ижтиҳодида хато қилса битта савоб, агар тўғри ижтиҳод қилса иккита савоб бўлишини баён қилганлар. Ислом ижтиҳод эшигини очиб қўйган. Шунинг учун мусулмонлар ичида аҳли сунна, шиъа, муътазила ва бошқа исломий тоифалар борлиги ажабланарли эмас. Шофиия, ҳанафия, моликия, жаъфария, зайдия ва бошқа исломий мазҳаблар борлиги ҳам ажабланарли эмас. Барча исломий тоифа ва мазҳаблар битта - Исломий Ақидага эътиқод қилади. Барчалари Оллоҳнинг буйруқларига эргашиш ва қайтариқларидан узоқ бўлишга чақирилгандирлар ҳамда муайян бир мазҳабга эмас, балки фақат шаръий ҳукмга эргашишга буюрилгандирлар. Мазҳаб шаръий ҳукмни муайян тарзда тушуниш бўлиб, мужтаҳид бўлмаган шахс ижтиҳод қилишга қодир бўлмаганда мазҳабга эргашади. Бинобарин, мусулмон мазҳабга эмас, шаръий ҳукмга эргашишга буюрилган, агар у қодир бўлса шаръий ҳукмни ижтиҳод билан ўзи олади. Агар ижтиҳодга қодир бўлмаса шаръий ҳукмни иттибо (бунда у муттабеъ бўлади) ёки тақлид қилиш (бу ҳолда у муқаллид бўлади) билан олади. Шунга кўра Исломий Ақидага ҳамда Китоб ва Суннатга эътиқод қиладиган, ёлғиз Китоб ва Суннатгина шаръий далиллар, шаръий қоидалар, шаръий аҳкомларнинг манбаи, деб биладиган тоифа ва мазҳабларнинг барчаси исломийдир. Уларга эргашган барча одамлар мусулмон ҳисобланади ва уларга Ислом аҳкомлари ижро қилинади. Давлат бу исломий тоифаларга ва фиқҳий мазҳабларнинг тобеларига қарши - модомики Ислом ақидасидан чиқиб кетишмас экан - ҳеч нарса қилмайди. Аммо улардан шахслар ёки жамоатлар Ислом ақидасидан чиқса, бу ҳол Исломдан қайтиш (муртадлик), деб эътибор қилинади ва уларга муртадларнинг ҳукмлари татбиқ қилинади. Мусулмонлар Исломнинг барча ҳукмларига чақирилгандирлар. Бироқ, бу ҳукмлар ичида ўғрининг қўли кесилиши, судхўрликнинг ҳаромлиги, закотнинг фарзлиги, фарз қилинган намоз бешта эканлиги каби фақат битта раъйдан бошқа раъй бўлмаган қатъий ҳукмлар бўлиб, бундай ҳукмлар барча мусулмонларга бир хил тушунишда ижро қилинади. Зеро, булар қатъий ҳукмлардир.


Бу ерда бошқа ҳукмлар, фикрлар ва раъйлар ҳам бўлиб, уларни мусулмонлар турлича тушунганлар. Бир мужтаҳид иккинчисидан бошқача ўйлаган. Бундай ҳолни, масалан, халифанинг сифатлари, хирожий ерлардан ушр олиш, ерни ижарага бериш каби масалаларда кўришимиз мумкин. Бундай ихтилофли фикрларда халифа муайян бир раъйни табанний қилади ва барча унга бўйсуниши вожиб. Бундай пайтда имом буюрган раъйдан бошқача фикрдаги мусулмонлар ўз қарашларидан воз кечишлари ва фақат имомнинг раъйига итоат этишлари шарт. Зеро, имомнинг буйруғи ихтилофликни кўтаради. Шунингдек, бу хусусда имомга итоат қилиш вожибдир. Барча мусулмонлар халифа табанний қилган ҳукмларда унинг буйруғини ижро этишлари вожиб. Чунки унинг буйруғи зоҳиран ҳам, ботинан ҳам (яъни очиқ ҳам, яширин ҳам) нуфузлидир. Имом табанний қилиб, унга буюрган шаръий ҳукмдан бошқа ҳукмга амал қилган ҳар бир мусулмон гуноҳкор бўлади. Чунки халифа

 

103-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203